Навоийда 778 бош йўрға тувалоқ табиатга қўйиб юборилди
Навоий вилоятининг Нурота ва Навбаҳор туманлари чўл ҳудудларида 778 та йўрға тувалоқ қуши табиатга қўйиб юборилди. Бу ҳақда Экология қўмитаси хабар берди.
Қушлар Бирлашган Араб Амирликларининг ихтисослаштирилган питомнигида парваришланган бўлиб, асосий мақсад йўрға тувалоқ популяциясини тиклаш ва кўпайтириш, биохилма-хилликни асраш ҳамда чўл экотизимининг табиий мувозанатини сақлашдан иборат.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, табиий муҳитга қўйиб юборилган қушларнинг мослашуви ва кўпайиши келгусида ушбу ноёб тур популяциясининг барқарор ўсишига хизмат қилади.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter