Ўқитувчиларнинг 31 август учун иш ҳақи ушлаб қолинмайди — вазирлик
Ижтимоий тармоқларда айрим мактабларда ходимларнинг, жумладан, ўқитувчиларнинг 31 август учун иш ҳақи ушлаб қолинаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг маълум қилишича, мактабларда ходимларга иш ҳақи тўловлари штатлар жадвали ҳамда тарификация рўйхати бўйича ажратилган дарс соатлари асосида амалга оширилади.
Бунда ўқитувчиларга тарификация рўйхатида уларга белгиланган ойлик юклама, яъни ставкасида келиб чиққан ҳолда иш ҳақи тўланади.
Амалдаги меҳнат қонунчилигида дам олиш куни муносабати билан, жумладан, 31 август куни учун мактабларда иш ҳақидан ушлаб қолиш назарда тутилмаган бўлиб, иш ҳақидан ушланмасдан тўлиқлигича тўлаб бериш бўйича топшириқ берилган.
«Мактаб ва мактабгача таълим ташкилотларининг август ойи иккинчи ярим иш ҳақи тўловлари байрамни кўтаринки кайфиятда ўтказиш мақсадида 29 август санасидан бошлаб тўлаб берилмоқда» — дейилади хабарда.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter