Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон-Чехия бизнес форуми бўлиб ўтади

Ўзбекистон-Чехия бизнес форуми бўлиб ўтади

Чехия Республикаси Бош вазири Андрей Бабиш 29-30 апрел кунлари расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлади.

Ташриф дастурига мувофиқ, Тошкент шаҳрида олий даражадаги музокаралар бўлиб ўтади, кўп қиррали Ўзбекистон-Чехия ҳамкорлигини янада ривожлантириш истиқболлари кўриб чиқилади.

Ўзаро савдони кўпайтириш, машинасозлик, «яшил» энергетика, кимё, фармацевтика ва транспорт соҳаларида кооперацияни кенгайтириш диққат марказида бўлади. Маданий-гуманитар ва таълим соҳаларидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинади.

Халқаро кун тартибидаги масалалар, шу жумладан кўп томонлама майдонларда ўзаро қўллаб-қувватлаш юзасидан ҳам фикр алмашилади.

Учрашув якунида икки томонлама ҳужжатлар имзоланиши кўзда тутилган.

Ташриф доирасида Бош вазир Андрей Бабиш Ўзбекистон-Чехия бизнес форумида ҳам иштирок этади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг