Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистон Эквадор билан ЖСТга аъзолик бўйича музокараларни якунлади

Ўзбекистон Эквадор билан ЖСТга аъзолик бўйича музокараларни якунлади

Ўзбекистон Жаҳон савдо ташкилотига (ЖСТ) аъзо бўлиш жараёнида яна бир муҳим қадам ташлади. Президентнинг ЖСТ бўйича махсус вакили Азизбек Уруновнинг маълум қилишича, мамлакат Эквадор билан икки томонлама музокараларни муваффақиятли якунлади.

«Кеча биз Эквадор билан бозорга кириш бўйича икки томонлама музокараларни муваффақиятли якунладик. Қарши томонга конструктив мулоқот ва қўллаб-қувватлагани учун самимий миннатдорчилик билдираман», – деди Урунов ўзининг LinkedIn саҳифасида.

Шу тариқа, Ўзбекистонга ЖСТга тўлақонли аъзо бўлиш учун яна икки давлат билан келишувга эришиши керак бўлдаи.

Эслатиб ўтамиз, охирги марта Ўзбекистон Канада ва Панама билан музокараларни якунлаб, тегишли битимларга эришган эди.

ЖСТга аъзо бўлиш Ўзбекистон учун халқаро савдодаги мавқеини мустаҳкамлаш, экспорт имкониятларини кенгайтириш ва миллий маҳсулотларни жаҳон бозорига чиқаришни енгиллаштиришга хизмат қилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг