Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

ИИВ тизимидаги икки мансабдор ишдан олинди

ИИВ тизимидаги икки мансабдор ишдан олинди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан Бекмурод Тожимирзаевич Абдуллаев Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг ўринбосари – Жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғи лавозимидан озод этилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармойиши билан Рустам Рахмонович Турсунов Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти бошлиғи лавозимидан озод этилди.

Эслатиб ўтамиз, бир муддат олдин Президент Шавкат Мирзиёев миллат генофондини гиёҳвандликдан ҳимоя қилиш, кибержиноятларга қарши самарали курашиш ҳамда прокурор назоратини рақамлаштириш юзасидан таклифлар тақдимоти билан танишгани хабар қилинганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг