Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бугун юртимизнинг баъзи жойларида ёмғир ёғади

Бугун юртимизнинг баъзи жойларида ёмғир ёғади

Фото: Xabar.uz

Бугун кундузи Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё вилоятларида куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда ёмғир ёғади. Қорақалпоғистон Республикасида, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғади. Сурхондарё вилоятида ва Фарғона водийси вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, жанубда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанғ-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 13-18° илиқ бўлади.

Пойтахтимизда куннинг иккинчи ярмида ёмғир ёғади. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 14-16° илиқ бўлади.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларида баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 8-13° илиқ бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг