Учинчи кўз очилса, нималар бўлади ёхуд касал келин қилган овқатни нега еб бўлмайди?
Охирги пайтларда учинчи кўзни очишга қизиқувчилар кўпайиб кетди. Ҳатто фалон сўм тўлов қилсангиз, учинчи кўзингизни очиб бераман, деётганлар ҳам йўқ эмас. Аслида бу қанчалик тўғри? Ҳаммадан ҳафа инсон руҳан тайёр бўлмасдан туриб учинчи кўзни очтирса, нималар бўлади?
Ўзбекистондаги биринчи шажарашунос олиманинг жавоби сизни ҳам лол қолдириши аниқ.
Ҳа айтганча, бу интервьюни кўришдан аввал яхшилаб ўйлаб кўринг...
Сурайё Азизова — 30 йиллик педагогик тажрибага эга халқ таълими алочиси.
Таълим тизимида 10 йиллик раҳбарлик давридан сўнг Сурайё Азизова болаларнинг яхши билим олишида, келгусида етук шахс бўлиб камол топишида оилавий муҳит ва оила аъзолар руҳиятининг ўрни беқиёс эканлигини яхши англаган ҳолда, ўз меҳнат фаолиятини психология йўналишида давом эттиришга қарор қилди.
Чорак асрдан зиёдроқ вақт мобайнида аниқ фанлар йўналишида дарс берган педагог янги йўналишда Джо Диспенза, Наталия Владимирова, Мирзакарим Норбеков, Марям Маҳмудова ва Мухтасар Назарова каби соҳа мутахассисларидан таълим олди. New Wаy психологик марказида амалиётчи психолог сифатида қайта тайёрловдан ўтди.
Қолаверса, Россия Родология Академиясида родолог консультант мутахассислигида қайта тайёрловни амалга оширган Сурайё Азизовани бугун Ўзбекистондаги биринчи шажарашунос, олима сифатида таниймиз.
У ҳозирда Тафаккур мактабига асос солган ва авлоддан-авлодга мерос бўлиб ўтиб келаётган касалликлар, одатлар ва қадриятлар билан ишлаб келмоқда. Биз юқорида бежизга бугунги қаҳрамонимиз билан бўлган суҳбатни томоша қилишдан аввал яхшилаб ўйлаб кўришни тавсия қилмадик.
Чунки бу интервьюдан сўнг ҳаётга ва баъзи қадриятларингизга бўлган муносабатингиз буткул ўзгаради. Ўзингизни қайтадан кашф қила бошлайсиз.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter