Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистон ҳукумати Сурияга янги элчисини жўнатди

Ўзбекистон ҳукумати Сурияга янги элчисини жўнатди

Ўзбекистоннинг Суриядаги элчиси (қароргоҳи Ал-Кувайтда) Аюбхон Юнусов мамлакат ташқи ишлар вазири Асад Ҳасан аш-Шайбонига ишонч ёрлиқлари нусхаларини топширди

Учрашув давомида Сурия вазири Марказий Осиё мамлакатлари, хусусан, Ўзбекистон билан муносабатларни ривожлантиришга катта аҳамият қаратишини алоҳида таъкидлади.

Сўнгги пайтларда икки мамлакат ўртасидаги ўзаро манфаатли алоқалар фаоллашгани қайд этилди, сиёсий мулоқотни мустаҳкамлаш ва савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтиришдан манфаатдорлик билдирилди.

Томонлар икки томонлама муносабатларнинг устувор йўналишлари юзасидан фикр алмашди. Хусусан, Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон­–Сурия ҳукуматлараро қўмитасини тузиш, икки мамлакат ташқи ишлар вазирликлари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувлар механизмини шакллантириш ҳамда бошқа қўшма тадбирларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг