Ўзбекистон ташқи савдоси 1-чоракда 18 млрд долларга етди
2026 йилнинг январь–март ойларида Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси 18 миллиард АҚШ долларига етди. Миллий статистика қўмитаси маълумотига кўра, бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 2,7 фоизга ошган.
Таҳлиллар шуни кўрсатадики, умумий ўсишга қарамай, ташқи савдо таркибида жиддий номутаносиблик сақланиб қолмоқда. Хусусан, экспорт ҳажми 5,8 миллиард долларга тенг бўлиб, 29,3 фоизга камайган. Импорт эса аксинча, 12,2 миллиард долларга етиб, 30,8 фоизга ошган.
2026 йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистон 170 дан ортиқ мамлакат билан савдо алоқаларини амалга оширди. Ташқи савдода асосий улуш қуйидаги давлатларга тўғри келди:
- Хитой — 25,6 фоиз
- Россия — 18,2 фоиз
- Қозоғистон — 7,2 фоиз
- Туркия — 3,6 фоиз
- Афғонистон — 2,8 фоиз
Ташқи савдо айланмаси ҳажми бўйича энг йирик ҳамкорлар рўйхатида Хитой (4,6 млрд доллар) ва Россия (3,3 млрд доллар) етакчилик қилмоқда. Кейинги ўринларда Қозоғистон, Туркия ва Афғонистон қайд этилган.
Шунингдек, Франция, Корея Республикаси, БАА, Туркманистон ва Германия ҳам Ўзбекистоннинг муҳим савдо шериклари қаторига киради.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter