Ўзбекистонда чакана савдо айланмаси 124 трлн сўмга етди
2026 йилнинг январ–март ойларида Ўзбекистонда чакана савдо товар айланмаси қарийб 124 трлн сўмни ташкил этди. Миллий статистика қўмитасига кўра, бу кўрсаткич 2025 йилнинг шу даврига нисбатан 25,4 фоизга ошган.
Қайд этилишича, 1 апрел ҳолатига кўра, республикада чакана савдо соҳасида 86 527 та тижорат корхонаси фаолият юритмоқда. Шунингдек, улгуржи савдо товар айланмаси 109,9 трлн сўмни ташкил этди.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 10,9 фоизга ўсган. Чакана сегментга нисбатан пастроқ бўлса-да, барқарор ўсиш сақланиб қолмоқда.
1 апрел ҳолатига кўра, улгуржи савдо соҳасида 52 860 та тижорат корхонаси фаолият юритмоқда.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter