Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистонда энергетика тизими куз-қиш мавсумига ўтди

Ўзбекистонда энергетика тизими куз-қиш мавсумига ўтди

Энергетика вазирлиги ва тизимга қарашли корхоналарда 24/7 режимида навбатчилик ташкил этилиб, куз-қиш мавсумини беталафот ўтказиш бўйича ишлар бошланган.

Ўзбекистондаги энергетика тизими куз-қиш мавсумига ўтди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар берди.

Таъкидланишича, вазирлик ва тизимга қарашли корхоналарда 24/7 режимида навбатчилик ташкил этилиб, куз-қиш мавсумини беталафот ўтказиш бўйича ишлар бошланган.

Электр таъминоти бўйича:

  • 2025 йил якунигача 85,5 миллиард квт/соат электр энергияси ишлаб чиқарилиши режалаштирилган (2024 йилда бу кўрсаткич 81,5 миллиард квт/соатни ташкил қилган);
  • йил бошидан 7 минг км дан ортиқ электр тармоқлари ва 1 731 та трансформатор пункти янгиланиб, 954 та маҳаллада 800 мингдан ортиқ хонадоннинг электр таъминоти яхшиланган;
    қишда истеъмол ҳажми кунига 290–300 миллион квт/соатгача етиши кутилмоқда (ёзда бу кўрсаткич 270–275 млн квт/соат эди);
  • 2025 йил охирига қадар 3 000 мегаваттли қуёш ва шамол, 1 167 мегаваттли иссиқлик, 1 500 мегаваттли энергия сақлаш тизимлари ишга туширилади.

Газ таъминоти бўйича:

  • 538 км газ тармоқлари янгиланган, 951 та газ тақсимлаш пункти модернизация қилинган;
    464 минг тонна суюлтирилган газ аҳолига етказилган, йил якунига қадар яна 199 минг тоннага етказилиши кўзда тутилган;
  • 29 мингдан ортиқ қўшимча газ баллонлари захираси яратилган;
  • авария ҳолатларининг олдини олиш учун махсус бригадалар тузилиб, керакли техника ва материаллар билан таъминланган.

“Мавсумда истеъмолчиларни энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш учун барча имкониятларни сафарбар қилган ҳолда тизимли ишлар ташкил қилинади”, – дейилади хабарда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг