Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда ҳар минг аҳолининг 32 нафари тадбиркор

Ўзбекистонда ҳар минг аҳолининг 32 нафари тадбиркор

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил 1 июл ҳолатига Ўзбекистонда ҳар 1 000 нафар аҳолига ўртача 32 та тадбиркорлик субъекти тўғри келади.

Ҳудудлар кесимида энг юқори кўрсаткич Тошкент шаҳрида қайд этилган бўлиб, бу ерда ҳар минг аҳоли ҳисобига 50 та тадбиркорлик субъекти тўғри келади.

Кейинги ўринларда Хоразм вилояти — 46 та, Сирдарё вилояти — 41 та, Навоий вилояти — 38 та ҳамда Жиззах ва Бухоро вилоятлари — 35 тадан кўрсаткич билан жойлашган.

Статистикага кўра, Тошкент вилоятида ҳар минг аҳолига 33 та, Андижон вилоятида 32 та тадбиркорлик субъекти тўғри келади.

Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикасида бу кўрсаткич 30 та, Фарғона ва Самарқанд вилоятларида 27 тадан ташкил этган.

Қашқадарё ва Наманган вилоятларида ҳар минг аҳолига 26 тадан тадбиркорлик субъекти тўғри келса, Сурхондарё вилояти энг паст кўрсаткич билан қайд этилди. Бу ҳудудда ҳар 1 000 нафар аҳолига 24 та тадбиркорлик субъекти тўғри келади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг