Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистонда инвестициялар қайси соҳаларга кўпроқ йўналтирилмоқда?

Ўзбекистонда инвестициялар қайси соҳаларга кўпроқ йўналтирилмоқда?

Миллий статистика қўмитасига кўра, 2026 йил январ–июн ойларида иқтисодиёт ва ижтимоий соҳани ривожлантириш учун барча молиялаштириш манбалари ҳисобидан 338 трлн 900 млрд сўм асосий капиталга инвестициялар ўзлаштирилган.

Бу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 17,5 фоизга ошган. Инвестицияларнинг энг катта қисми ишлаб чиқариш саноатига тўғри келиб, бу йўналишда 100 трлн 500 млрд сўм маблағ ўзлаштирилган.

Кейинги ўринларда қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги — 32 трлн 900 млрд сўм, қурилиш — 32 трлн 500 млрд сўм, электр энергияси, газ, буғ ва кондицияланган ҳаво йўналиши — 29 трлн 900 млрд сўм билан қайд этилган.

Турар жой қурилишига 27 трлн 300 млрд сўм, тоғ-кон саноатига 21 трлн 800 млрд сўм, ташиш ва сақлаш соҳасига 16 трлн 300 млрд сўм инвестиция киритилган.

Улгуржи ва чакана савдо, автотранспорт воситалари ва мототранспорт воситаларини таъмирлашга 13 трлн 700 млрд сўм, сув билан таъминлаш, канализация, чиқиндиларни йиғиш ва қайта фойдаланиш соҳасига 7 трлн 400 млрд сўм йўналтирилган.

Таълим соҳасида ўзлаштирилган инвестициялар 7 трлн 200 млрд сўм, ахборот ва алоқа соҳасида 5 трлн 800 млрд сўм, яшаш ва овқатланиш хизматларида 5 трлн 600 млрд сўмни ташкил этган.

Касбий, илмий ва техник фаолият ҳамда соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматларга 4 трлн 600 млрд сўмдан, молия ва суғурта фаолиятига 2 трлн 400 млрд сўм сарфланган.

Санъат, кўнгил очиш ва дам олиш соҳасига 2 трлн сўм инвестиция ўзлаштирилган. Бошқа фаолият турлари ҳисобига эса 24 трлн 400 млрд сўм тўғри келган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг