Ўзбекистонда жисмоний шахсларнинг автомобиллари сони 4,7 миллионтадан ошди
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг 1 октябр ҳолатига, Ўзбекистонда жисмоний шахсларга тегишли 4 725,9 мингта автотранспорт воситалари рўйхатга олинган.
Уларнинг асосий қисмини енгил автомобиллар (жамига нисбатан улуши 92,9 фоиз) ташкил этади. 2024 йилнинг мос даврига нисбатан автомобиллар сони 415,3 мингтага ошган.
Жисмоний шахсларга тегишли автотранспорт воситаларининг турлари бўйича сони қуйидагича:
- енгил автомобиллар — 4 392,4 минг дона;
- юк автомобиллари — 312,7 минг дона;
- микроавтобуслар — 7,5 минг дона;
- махсус транспорт воситалари — 7,3 минг дона;
- автобуслар — 6 минг дона.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter