Ўзбекистонда кафе ва ресторанлар даромади кескин ошди
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил 1 март ҳолатига Ўзбекистонда умумий овқатланиш соҳасида 27 243 та тижорат корхонаси фаолият юритмоқда.
2026 йилнинг январ-феврал ойларида ушбу корхоналарнинг савдо айланмаси 33,7 трлн сўмга етган. Бу кўрсаткич 2025 йилнинг шу даврига нисбатан 14,6 фоизга ошганини кўрсатади.
Маълумот учун, фақат январ ойининг ўзида корхоналарнинг савдо айланмаси 15,2 трлн сўмни ташкил этган. Бу эса ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 18,9 фоизга юқори.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter