Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда магистратурага қабул бошланди

Ўзбекистонда магистратурага қабул бошланди

Фото: Anhor

Ўзбекистонда магистратурага қабул бошланди. 2026/2027 ўқув йили учун давлат ОТМларининг магистратура мутахассисликларига ўқишга кириш учун ҳужжатларни топшириш жараёни вазирликнинг расмий my.edu.uz платформаси орқали 1–30 июл кунлари давом этади.

Магистратура мутахассисликларига танловларда тил билишнинг тегишли даражасини белгиловчи миллий ёки халқаро сертификатга эга шахслар иштирок этиши мумкин.

Онлайн ариза топшириш учун талаб этиладиган ҳужжатлар:

  • Бакалавр дипломи;

  • Чет тилини билиш сертификати.

Магистратурага кириш учун талаб этиладиган чет тили сертификатларининг мутахассисликлар кесимида рўйхати.

Қуйидаги талабгорлардан чет тилини билиш сертификати талаб этилмайди:

  1. Президент ва номли давлат стипендиялари соҳиблари, давлат мукофоти совриндорлари ҳамда республика фан олимпиадалари ғолиблари;

  2. Ногиронлик маълумотномаси мавжуд (кўриш, эшитиш ва нутқида нуқсони бўлган) шахслар;

  3. Бакалавриат таълим дастурини хорижий тилда тамомлаган битирувчилар.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг