Ўзбекистонда саноат корхоналари қайси соҳада кўплиги маълум бўлди
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил 1 июл ҳолатига республикада 63,3 мингта саноат корхонаси фаолият юритмоқда.
Иқтисодий фаолият турлари бўйича энг катта улуш озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш соҳасига тўғри келади. Бу йўналишда 12,7 мингта ёки жами саноат корхоналарининг 20,1 фоизи иш олиб бормоқда.
Иккинчи ўринда бошқа нометалл минерал маҳсулотлар ишлаб чиқариш соҳаси бўлиб, унда 8,9 мингта корхона фаолият кўрсатмоқда. Бу умумий саноат корхоналарининг 14 фоизини ташкил этади.
Ҳисоботга кўра, кийим ишлаб чиқариш соҳасида 6,4 мингта ёки 10,1 фоиз корхона фаолият юритмоқда.
Шунингдек, тайёр металл буюмлар ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи 5,2 мингта (8,2 фоиз) ҳамда мебел ишлаб чиқарувчи 4,4 мингта (6,9 фоиз) саноат корхонаси қайд этилган.
Бундан ташқари, тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш соҳасида 3,9 мингта (6,1 фоиз) ва резина ҳамда пластмасса буюмлари ишлаб чиқариш йўналишида 2,9 мингта (4,7 фоиз) корхона фаолият олиб бормоқда.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter