Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистонда таълим хизматларига 23,8 трлн сўм сарфланди

Ўзбекистонда таълим хизматларига 23,8 трлн сўм сарфланди

Фото: Xabar.uz

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январ–июн ойларида Ўзбекистонда таълим соҳасида кўрсатилган хизматлар ҳажми 23,8 трлн сўмни ташкил этди. Бу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 22,7 фоизга ошган.

Таълим хизматлари таркибида энг катта улуш олий таълим соҳасига тўғри келган. Унинг улуши жами таълим хизматларининг 42,4 фоизини ташкил этган.

Ҳудудлар кесимида энг юқори кўрсаткич Тошкент шаҳрида қайд этилган — 12,7 трлн сўм. Бу республика бўйича жами таълим хизматларининг ярмидан кўпроғига тенг.

Тошкент шаҳридан кейинги юқори кўрсаткичлар Самарқанд ва Фарғона вилоятларида қайд этилган. Ҳар икки ҳудудда таълим хизматлари ҳажми 1,5 трлн сўмни ташкил қилган.

Андижон вилоятида бу кўрсаткич 1,2 трлн сўм, Тошкент ва Наманган вилоятларининг ҳар бирида 1,1 трлн сўм бўлган. Бухоро вилоятида эса 1 трлн сўмлик таълим хизматлари кўрсатилган.

Қашқадарёда таълим хизматлари ҳажми 877,7 млрд сўм, Қорақалпоғистон Республикасида 691,3 млрд сўм, Хоразмда 602,5 млрд сўм, Сурхондарёда эса 577,8 млрд сўмни ташкил этди.

Навоий вилоятида таълим хизматлари ҳажми 373,6 млрд сўм, Жиззах вилоятида 323,9 млрд сўм, Сирдарё вилоятида эса 243,6 млрд сўм бўлган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг