Ўзбекистонга 3 ойда 3 миллионга яқин сайёҳ келди
2026 йилнинг январ-март ойларида Ўзбекистонга 164 давлатдан 2 миллион 872 минг 502 нафар хорижий фуқаро туристик мақсадларда ташриф буюрди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилди.
Қайд этилишича, мамлакатга келган сайёҳлар орасида эркаклар улуши юқори бўлган. Жумладан, ушбу даврда 1 миллион 652 минг 951 нафар эркак ва 1 миллион 219 минг 551 нафар аёл турист Ўзбекистонга кириб келган.
Статистик маълумотларга кўра, Ўзбекистонга ташриф буюрган туристларнинг асосий қисми 31–55 ёш оралиғига тўғри келган. Ушбу тоифада 1 миллион 527 минг 429 нафар хорижий фуқаро қайд этилган.
19–30 ёш тоифасидаги туристлар сони 499 минг 982 нафарни ташкил этган. 56 ёш ва ундан катта сайёҳлар сони эса 543 минг 859 нафарга етган.
Шунингдек, 0–18 ёш тоифасидаги туристлар сони 301 минг 232 нафар бўлган. Бу кўрсаткич оилавий саёҳатлар ва қўшни давлатлардан келувчи меҳмонлар оқими билан боғлиқ экани қайд этилмоқда.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter