Ўзбекистонликлар кўчмас мулк хизматларига 11,8 трлн сўм сарфлади
2026 йилнинг январ–май ойларида Ўзбекистонда кўчмас мулк билан боғлиқ хизматлар ҳажми 11,8 трлн сўмни ташкил этди. Миллий статистика қўмитасига кўра, бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 17,5 фоизга ошган.
Қайд этилишича, энг юқори кўрсаткич Тошкент шаҳрида қайд этилди. Пойтахтда мазкур хизматлар ҳажми 7,3 трлн сўмга етди. Бу республика бўйича шаклланган умумий ҳажмнинг катта қисмини ташкил қилди.
Тошкент вилояти 864,9 млрд сўм билан иккинчи, Самарқанд вилояти эса 567,1 млрд сўм билан учинчи ўринни эгаллади. Кейинги ўринларда Фарғона вилояти 476,7 млрд сўм ва Андижон вилояти 400,1 млрд сўм кўрсаткич билан қайд этилди.
Қашқадарё вилоятида кўчмас мулк хизматлари ҳажми 337,4 млрд сўмни ташкил этган бўлса, Бухоро вилоятида бу рақам 302,9 млрд сўмга етди. Наманган вилоятида 302,8 млрд сўм, Сурхондарё вилоятида эса 289,4 млрд сўмлик хизматлар кўрсатилди.
Қорақалпоғистон Республикасида 250,5 млрд сўм, Хоразм вилоятида 250,3 млрд сўм, Навоий вилоятида 211,1 млрд сўмлик хизматлар қайд этилди. Жиззах ва Сирдарё вилоятларида мос равишда 149,1 млрд ҳамда 134,6 млрд сўмлик хизматлар амалга оширилди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter