Ўзбекистонликлар 6 ойда сартарошхона ва салонларга 7 трлн сўм сарфлади
2026 йил январ–июн ойларида Ўзбекистонда сартарошхона ва гўзаллик салонлари хизматлари ҳажми 7,03 трлн сўмни ташкил этди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилди.
Ҳудудлар кесимида энг юқори кўрсаткич Тошкент шаҳрида қайд этилган. Пойтахтда ушбу хизматлар ҳажми 1,2 трлн сўмга етган. Бу республикадаги умумий ҳажмнинг қарийб олтидан бир қисмини ташкил қилади.
Кейинги ўринларда Фарғона вилояти — 986,7 млрд сўм, Самарқанд вилояти — 838,7 млрд сўм, Наманган вилояти — 745,5 млрд сўм ва Тошкент вилояти — 729,2 млрд сўм билан жойлашган.
Андижон вилоятида сартарошхона ва гўзаллик салонлари хизматлари ҳажми 461,4 млрд сўмни ташкил этган. Қашқадарёда бу кўрсаткич 440,1 млрд сўм бўлган.
Қорақалпоғистон Республикасида 342,3 млрд сўм, Хоразм вилоятида 340,4 млрд сўм, Бухоро вилоятида 240,7 млрд сўмлик хизмат кўрсатилган.
Сурхондарёда хизматлар ҳажми 234,7 млрд сўм, Навоийда 220,9 млрд сўм, Жиззахда 148,1 млрд сўм ва Сирдарёда 100,6 млрд сўмни ташкил этган.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter