Ўзбекистонликлар январь ойида «импорт чой»га 3,8 млн доллар сарфлаган
2026 йилнинг январь ойида Ўзбекистонга 14 та хорижий давлатдан қиймати 3,8 млн АҚШ долларига тенг бўлган 2 570 тонна чой импорт қилинган.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, ушбу маҳсулотнинг мамлакатга импорт ҳажми 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 421 тоннага камайган.
2026 йилнинг илк ойида Ўзбекистонга энг кўп чой етказиб берган давлатлар:
- Хитой – 2 122 тонна;
- Қозоғистон – 123 тонна;
- Эрон – 113,4 тонна;
- Кения – 97,6 тонна;
- Индонезия – 41,8 тонна;
- Бошқа давлатлар – 72,3 тонна.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter