Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Парагвай президенти Ўзбекистонга келади

Парагвай президенти Ўзбекистонга келади

Парагвай Республикаси Президенти Сантьяго Пенья 11-13 декабр кунлари расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлади.

Ташриф дастурига мувофиқ, Тошкентда бўлиб ўтадиган олий даражадаги музокараларда Ўзбекистон билан Парагвай ўртасида сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий ва гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилиш режалаштирилган.

Қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат ва кимё саноати, рақамлаштириш, туризм ҳамда спорт соҳаларида амалий шерикликни ўрнатишга алоҳида эътибор қаратилади.

Парагвай етакчиси, шунингдек, Халқаро автомобиль федерацияси Бош ассамблеясида ва федерация шафелигида ўтказиладиган мусобақалар ғолибларини тақдирлаш маросимида иштирок этади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг