Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Паралимпия спорт турлари янада ривожлантирилади

Паралимпия спорт турлари янада ривожлантирилади

«Паралимпия спорт турларини янада ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, қуйидагилар паралимпия спорт турларини (параенгил атлетика, парадзюдо, паратаэквондо, парасузиш, парапауэрлифтинг, параўқ отиш) янада ривожлантиришнинг асосий мақсадлари этиб белгиланди, жумладан:

  • ногиронлиги бўлган шахсларнинг паралимпия спорт турларига қизиқишини ошириш ҳамда зарур шарт-шароитларни яратиш;
  • терма жамоалар учун спорт захирасини яратиш, иқтидорли ёш спортчиларни аниқлаш, танлаш ва саралаб олиш (селекция)нинг рақамлаштирилган тизимини жорий қилиш.

Паралимпия спорт турлари бўйича спортчиларни тайёрлашнинг қуйидаги такомиллаштирилган тартиби жорий этилади:

  • ногиронлиги бўлган шахсларнинг имконияти ва қизиқишига қараб, уларнинг бошқа соғлом спорт гуруҳларида ҳам шуғулланиши ҳамда ўқув-машғулот йиғинларида иштирок этишига шароит яратилади;
  • ҳақиқий талабдан келиб чиқиб, ҳар бир ҳудудда айрим давлат спорт мактаблари паралимпия спорт турларига ихтисослаштирилади;
  • паралимпиячиларни тайёрлашда уларнинг ногиронлик тоифасини (классификациясини) барвақт аниқлаш амалиёти жорий этилади;
  • паралимпия спорт турлари бўйича терма жамоаларнинг пухта тайёргарлигини ташкил қилиш учун ҳар бир спорт тури бўйича алоҳида спорт базалари бириктирилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг