Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Паралимпия терма жамоалари маркази ташкил этилади

Паралимпия терма жамоалари маркази ташкил этилади

«Паралимпия спорт турларини янада ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарорига кўра, 2026 йил 1 январдан паралимпия спорт турлари бўйича республика терма жамоаларини шакллантиришнинг янги тартиби жорий этилади.

Жумладан:

  • паралимпия спорт турлари бўйича терма жамоаларни шакллантиришда спортчиларнинг тегишли спорт мусобақаларидаги натижалари билан бирга спорт нормативларини бажариши натижаси ҳам инобатга олинади;
  • спорт терма жамоалари спорт нормативларига мувофиқ шакллантириладиган паралимпия спорт турлари бўйича Ўзбекистон Республикаси чемпионати ёки кубоги ўтказилиши мажбурий ҳисобланмайди;
  • «ERP-sport» электрон бошқарув тизимида паралимпия спорт турлари билан шуғулланаётган спортчиларнинг спорт натижалари киритиб борилади ва уларнинг спорт нормативларини бажариши устидан мониторинг юритиш учун зарур техник имкониятлар яратилади.

Шунингдек, Паралимпия терма жамоалари маркази ташкил этилади.

Паралимпия маркази Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманидаги Олимпия шаҳарчасига жойлаштирилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг