Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Покистон бош вазири билан учрашув ўтказилди

Покистон бош вазири билан учрашув ўтказилди

Фото: Президент матбуот хизмати

Бишкек шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Шаҳбоз Шариф билан учрашди.

Суҳбат аввалида давлатимиз раҳбари Покистонни Шанхай ҳамкорлик ташкилотига раисликни қабул қилаётгани билан самимий табриклади.

Жорий йилнинг феврал ойида Исломободга амалга оширилган тарихий ташриф ва бўлиб ўтган олий даражадаги учрашувлар муносабатларимизни янги сифат босқичига кўтаргани алоҳида қайд этилди.

Мулоқот давомида савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт ва логистика бўйича ҳамкорлик кўламини янада кенгайтириш борасида фикр алмашилди.

Учрашувда ҳудудлараро ҳамкорлик ва гуманитар йўналишдаги алоқаларни ривожлантириш масалаларига ҳам эътибор қаратилди. Хусусан, жорий йилда Хива шаҳрида Ҳудудлараро форум ўтказишга тайёргарлик кўрилаётгани ҳамда Покистонда Ўзбекистон маданияти ва киноси кунларини ташкил этиш режалаштирилаётгани қайд этилди.

Тўқимачилик, тиббиёт, фармацевтика, қишлоқ хўжалиги ва бошқа муҳим соҳалардаги лойиҳаларни жадаллаштириш мақсадида қўшма “йўл харитаси”ни қабул қилишга келишиб олинди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг