Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Пойтахтда газ таъминоти ходими 21 минг доллар билан ушланди

Пойтахтда газ таъминоти ходими 21 минг доллар билан ушланди

Видеодан кадр

Тошкентда газ таъминоти ходими 21 минг доллар билан ушланди. 

Тошкент шаҳрининг Сергели тумани газ таъминоти бўлимида ишловчи масъул шахс 21 минг доллар пора олаётганида ушланди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ матбуот хизмати хабар берди. 

У туман ҳудудида жойлашган, ҳужжатлари ноқонуний бўлган савдо шохобчасини танишлари орқали 16 минг долларга расмийлаштириб бериш ҳамда ушбу савдо дўконига газ тармоғини улаш учун рухсатнома олиб беришни ваъда қилиб, 5 минг доллар талаб қилган. Сўнгра жами талаб қилинган 21 минг доллар пулни мурожаатчидан олган вақтида далилий ашёлар билан қўлга тушган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси тўртинчи қисми «а» банди (жуда кўп миқдорда фирибгарлик), 211-моддаси биринчи қисми билан жиноят иши қўзғатилди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг