Прокуратура Тошкент шаҳри ва вилоятида дорифурушларни ушлади
Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрида кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Оҳангарон шаҳри бўлими ходимлари томонидан тезкор тадбирлар ўтказилди.
Унда фуқаро Ж.А. (муқаддам судланган) 305 дона «Зардекс» номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини Т.А.га сотган вақтида ушланиб, ундан яна 35 дона кучли таъсир қилувчи дори воситаси ашёвий далил сифатида олинган.
Яна бир тезкор тадбирда фуқаро Т.А. (муқаддам судланган)«Олтин Тепа» МФЙ ҳудудидаги хонадонда 178 дона «Зардекс» номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини сотиш мақсадида сақлаб келаётганлиги аниқланиб, ушбу дори воситаси ашёвий далил сифатида олинган.
Департаментининг Мирзо Улуғбек тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган фуқаролар Ф.Ю., Т.Е. ва С.О. (муқаддам судланган) 84 дона «Регапен» номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини фуқаро И.Ю.га 12,6 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, улардан яна 28 дона кучли таъсир қилувчи дори воситаси ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддалар ҳисобланмайдиган кучли таъсир қилувчи моддаларни тарғиб қилувчи маҳсулотни тайёрлаш, тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш ёки бундай моддаларни ёхуд заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter