Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қаршида катта миқдордаги кредит фирибгарлиги фош этилди

Қаршида катта миқдордаги кредит фирибгарлиги фош этилди

Қашқадарё вилоятида ўтказилган «Хавфсиз ва соғлом юрт» кенг қамровли тезкор-профилактик тадбирлари давомида қалбаки ҳужжатлар орқали банк кредитларини расмийлаштириб келган фирибгарлик гуруҳи фаолиятига чек қўйилди.

Тергов маълумотларига кўра, Қарши шаҳрида яшовчи Руслан Умидов Қўриқлаш хизмати ходимининг сохта хизмат гувоҳномаси ҳамда Миллий гвардия ҳарбий қисми номидан иш ҳақи тўғрисидаги қалбаки маълумотномаларни тайёрлаб, улардан банк кредитларини олишда фойдаланган.

У дастлаб Ўзмиллийбанкнинг Ғузор тумани банк хизматлари офиси орқали бир фуқаро номига 60 миллион сўм кредит расмийлаштиришга эришган. Кейин эса яна 11 нафар фуқаро номига ҳам сохта ҳужжатлар тайёрлаб, жами 783 миллион сўмлик кредит расмийлаштиргани аниқланган.

Навбатдаги ҳолатда Наманган вилоятилик фуқаро номига ҳам кредит расмийлаштиришга уринган вақтда гумонланувчи Қашқадарё вилояти ИИБ ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг фирибгарлик ва ҳужжатларни қалбакилаштиришга оид моддалари билан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчиларга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган бўлиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Ички ишлар органлари ушбу шахслар ҳаракатларидан жабр кўрган фуқароларни яқиндаги ички ишлар бўлимларига ёки 102 қисқа рақамига мурожаат қилишга чақирди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг