Қашқадарёда объект сифатсиз ғиштдан қурилаётгани аниқланди
Қурилиш майдонларидаги сифатсиз маҳсулотлар утилизация қилиш давом эттирилмоқда.
Қашқадарё вилояти, Китоб туманида қурилиш жараёнида фойдаланилаётган сифатсиз маҳсулотлар аниқланиб, белгиланган тартибда муомаладан қайтарилди ва утилизация қилинди. Бу ҳақда Назорат инспекцияси хабар берди.
Аниқланишича, сопол ғишт ишлаб чиқаришга ихтисослашган «Ҳ.С» МЧЖ (номи ўзгартирилган) томонидан давлат буюртмаси асосида барпо этилаётган кўп қаватли иншоот учун меъёрий ҳужжатларга номувофиқ бўлган сопол ғишт маҳсулотларини етказиб берилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекцияси томонидан жамиятга номувофиқ маҳсулотларни муомаладан қайтариб олиш ҳамда уларни утилизация қилиш бўйича тақдимнома киритилди.
Шундан сўнг, тадбиркорлик субъекти, назорат органлари, шунингдек, Экология ва иқлим ўзгариши бошқармаси ҳамда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси вакиллари иштирокида маҳсулотлар Китоб тумани чиқинди полигонида утилизация қилинди.
Мутасаддилар томонидан ишлаб чиқарувчи корхона келгусида меъёрий ҳужжатлар талабларига риоя этиши, акс ҳолда қонунчиликда белгиланган тартибда қатъий чоралар кўрилиши юзасидан огоҳлантирилди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter