Қорақалпоғистонда 741 млн сўмлик газ баллонлари талон-торож қилинди
Қорақалпоғистоннинг Кегейли туманида 741 миллион сўмлик суюлтирилган газ баллонларини талон-торож қилиш ҳолати фош этилди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент маълум қилди.
Департаментнинг Кегейли тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда «Кегейлитумангаз» таъминоти бўлимининг моддий жавобгар шахслари қиймати 741 миллион сўмлик 781 дона суюлтирилган газ баллонини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилгани аниқланган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилди, тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Аввалроқ Фарғона вилоятида аҳолига газ баллонларини етказиб бериш билан боғлиқ муаммолар кузатилаётгани, Энергетика вазирлиги эса ушбу мурожаатлар юзасидан текширув ўтказаётгани ҳақида хабар қилинганди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter