Қозоғистонга четдан товуқ тухумларини олиб кириш вақтинча чекланди
Қозоғистонга четдан товуқ тухумларини олиб кириш 11 декабрдан вақтинча тақиқланди.
Мамлакат қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 5 декабрдаги буйруғига кўра, учинчи мамлакатлардан ва ЕОИИ мамлакатларидан барча турдаги транспорт воситалари орқали янги товуқ тухумларини Қозоғистон Республикаси ҳудудига олиб киришга бир ой муддатга тақиқ жорий этилди. Аммо мамлакат ҳудуди орқали товуқ тухумлари транзитига рухсат берилади.
Вазирлик изоҳ беришича, чекловдан мақсад — маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлашдир.
Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон 2025 йил 9 апрелидан товуқ тухуми импортини олти ой муддатга тўхтатганди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter