Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Рефармингдан жаҳон чемпионатигача: Beeline Uzbekistan тармоғининг 2026 йилдаги энг фаол мавсуми якунлари

Рефармингдан жаҳон чемпионатигача: Beeline Uzbekistan тармоғининг 2026 йилдаги энг фаол мавсуми якунлари

Сўнгги бир ярим йил ичида Beeline Uzbekistan тармоғидаги маълумотлар узатиш ҳажми учдан бир қисмдан ортиқ ўсди. Тошкент ва Самарқандда LTE 2100 частоталарини рефарминг қилиш якунланди, 2026 йилги футбол бўйича жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси ўйинларининг трансляциялари эса тармоқ куннинг турли вақтларида юклама кескин ошиб кетишига қандай бардош беришини кўрсатди.

2025 йил январидан 2026 йил май ойигача бўлган даврда Beeline Uzbekistan тармоғида маълумотлар узатиш ҳажми учдан бир қисмдан ортиқ ўсиб, ойига 98,1 ПБ дан 136 ПБ гача етди. Бу ҳажм тахминан 30 миллион кишининг бир вақтнинг ўзида бир ярим соат давомида HD сифатида футбол ўйинини томоша қилиши учун етарли.

Умумий трафикнинг ярмидан кўпи – 55,6% – мамлакатнинг бешта ҳудудига тўғри келади: Тошкент, Фарғона, Андижон, Қашқадарё ва Қўқон. 2026 йил май ойида компания фаолият юритаётган барча ўн учта ҳудудда ўтган йилнинг шу даврига нисбатан трафик ўсиши қайд этилди. Шу билан бирга, тармоқ сиғимининг ўсиш суръати юклама ўсиш суръатидан юқори: юклама баланд бўлган қамров ҳудудлари улуши бир йил ичида 7 фоиз пунктга қисқарди, юклама эса бир йил аввалгига нисбатан анча бир текис тақсимланмоқда.



Тармоқни модернизация қилиш доирасида Beeline Uzbekistan мамлакатнинг иккита йирик шаҳрида LTE 2100 частота ресурсини рефарминг қилишни якунлади. Тошкентда технология 588 та база станциясида ишга туширилди: шаҳарда маълумотлар трафиги 12,2% га, ўртача юклаб олиш тезлиги (DL Throughput) эса 49,5% га ошди. Самарқандда LTE 2100 87 та база станциясида жорий этилди: трафик 2,3% га, ўртача юклаб олиш тезлиги эса 52,6% га ўсди.

Компаниянинг 2026 йилга мўлжалланган режаларида Қўқон, Фарғона, Андижон ва Наманганда LTE 2100 рефармингини давом эттириш назарда тутилган.

«Сўнгги бир ярим йил бизнинг тармоғимиз учун энг жадал ривожланиш даврларидан бири бўлди. Биз LTE 2100 рефарминги ҳисобига унинг қувватини изчил ошириб, имкониятларини кенгайтириб бордик. Футбол жаҳон чемпионати бу ишнинг самарадорлигини яққол тасдиқлади: миллионлаб фойдаланувчилар куннинг турли вақтларида ўйин трансляцияларини бир вақтнинг ўзида томоша қилишди, тармоқ эса энг юқори юкламаларга барқарор бардош берди. Бу яна бир бор инфратузилмани ривожлантириш шунчаки ускуналарни янгилаш эмас, балки мижоз қаерда бўлишидан ва сутканинг қайси вақтида мобил интернетдан фойдаланишидан қатъи назар, рақамли хизматлар ва қулай фойдаланувчи тажрибаси учун ишончли асос яратиш эканлигини тасдиқлайди», – деди Beeline Uzbekistan технологиялар ва инновациялар бўйича директори Гедиз Сезгин.

2026 йилги жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси иштирокидаги ўйинлар тармоқ учун ўзига хос давр бўлди — учрашувлар сутканинг турли вақтларида бўлиб ўтди. Колумбия терма жамоасига қарши эрталабки ўйин пайтида (18 июнь, Тошкент вақти билан соат 7:00) маълумотлар узатиш ойлик ўртача кўрсаткичга нисбатан 45% га ошди: фойдаланувчилар трансляцияни йўлда, кафеларда ва иш жойида, асосан мобил интернет орқали томоша қилишди. Португалия терма жамоасига қарши кечки ўйин (23 июнь, соат 22:00) нисбатан мўътадилроқ – 14 фоизлик ўсиш берди: бу вақтда аудиториянинг катта қисми трансляцияни Wi-Fi орқали томоша қилди, шу сабабли мобил тармоққа юклама янада бир текис тақсимланди.

Конго терма жамоасига қарши ўйин (28 июнь, соат 4:30) тармоқ учун энг юқори кўрсаткичли синов бўлди. Трансляция соатларида – эрталаб соат 4:00 дан 6:00 гача – маълумотлар узатиш июнь ойидаги ўртача кўрсаткичга нисбатан деярли 78% га ошиб, 225 ТБ дан 400,3 ТБ гача етди. Бу барча учта ўйин орасида энг юқори нисбий ўсиш бўлиб, юклама тармоқ одатда минимал режимда ишлайдиган соатларда юзага келди. Шу билан бирга, учала ўйин давомида тармоқ одатдаги режимда ишлади.

Жаҳон чемпионати давомида hambi супериловаси миллий терма жамоани қўллаб-қувватлаш учун рақамли майдончага айланиб, фойдаланувчиларни «ҳаммамиз бирга» ғояси атрофида бирлаштирди. Иловада махсус футбол фаолликлари ишга туширилди: ўйинлар натижасини башорат қилиш имконини берувчи «Ҳисобни топ» ўйини, Лайм маскоти иштирокидаги Lime Time Football аркада ўйини, шунингдек, «Мавсум совғалари» ютуқли ўйини. Топшириқларни бажарган фойдаланувчилар ютуқли ўйинда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлишди. Бундан ташқари, улар балл тўплаб, энг яхши иштирокчиларни кафолатланган мукофотлар кутиб турадиган рейтинг жадвалига киришлари мумкин эди. Ўзбекистон – Португалия ўйини куни hambi бир вақтнинг ўзида 272 мингдан ортиқ томошабинни жамлади.

KINOM ҳам Ўзбекистон терма жамоаси ўйинлари трансляцияларини томоша қилиш учун асосий майдончалардан бирига айланди. Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўриш мақсадида платформа инфратузилмани кенг кўламли янгилашдан ўтказди: умумий ўтказувчанлик қобилияти 600 дан 800 Гбит/с гача оширилиб, бу бир вақтнинг ўзида 240 мингдан ортиқ томошабинга барқарор хизмат кўрсатиш имконини берди. Июнь ойи натижаларига кўра, KINOM’нинг ойлик аудиторияси 1,1 миллион фойдаланувчига етди, умумий томоша вақти эса 1,3 миллион соатдан ошди. Португалия билан ўйин куни (23 июнь) платформа 184 мингдан ортиқ фойдаланувчини жамлади – бу июнь бошидаги ўртача кунлик кўрсаткичдан тахминан тўрт баробар кўп. Ўзбекистон терма жамоаси ўйинларининг KINOM асосидаги трансляциялари hambi ва OQ иловаларида ҳам мавжуд эди – шу тариқа учала хизматнинг ушбу кундаги умумий аудиторияси 570 мингдан ошди.

Beeline Uzbekistan мамлакатнинг барча ҳудудларида мижозлар учун куннинг исталган вақтида рақамли хизматларнинг барқарор ишлаши ва алоқа сифатининг юқори бўлишини таъминлаш мақсадида тармоқни ривожлантиришда давом этмоқда.

Beeline Uzbekistan ҳақида

Beeline Uzbekistan («Unitel» МЧЖ) 2006 йил 12 сентябрдан бошлаб ушбу савдо белгиси остида рақамли оператор сифатида фаолият юритиб келмоқда. Компания мамлакатдаги йирик солиқ тўловчилардан бири бўлиб, Ўзбекистондаги фаолияти давомида тахминан 2,1 миллиард АҚШ доллари миқдорида солиқ тўлаган. 2 000 дан ортиқ ходимга эга Beeline Uzbekistan Top Employer 2024, 2025 ва 2026 сертификатига сазовор бўлган.

Beeline Uzbekistan VEON Group таркибига киради. VEON 2006 йилдан буён Ўзбекистон телекоммуникация соҳасига 1,6 млрд АҚШ долларидан ортиқ сармоя киритган.

VEON – бу 150 миллиондан ортиқ алоқа ва 229 миллион рақамли фойдаланувчига алоқа ва рақамли хизматлар кўрсатувчи рақамли оператор. Дунё аҳолисининг 6% дан ортиғи яшайдиган бешта мамлакатда фаолият юритиб, VEON инсонларнинг имкониятларини кенгайтириш ва иқтисодий ўсишни рағбатлантириш учун технологияларга асосланган хизматлар орқали ҳаётни ўзгартирмоқда. VEON акциялари NASDAQ биржасида сотилади. Батафсил маълумот: https://www.veon.com

Сайт: beeline.uz
Facebook@beeline.uz
Instagram@beeline_uzbekistan
Telegram@beelineuzbekistan
X: @beeline_uz
LinkedIn: @beeline-uzbekistan

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг