Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Sea Breeze» компанияси эгаси Исроил футбол клубига ҳомийлик қилади

«Sea Breeze» компанияси эгаси Исроил футбол клубига ҳомийлик қилади

Озарбайжонлик тадбиркор ва хонанда Эмин Агаларовга тегишли Sea Breeze Resort & Residences компанияси Исроилнинг Премьер-лигада иштирок этувчи «Маккаби Нетания» футбол клубининг бош ҳомийси ҳисобланади.

Исроил нашрлари маълумотига кўра, клуб билан имзоланган ҳомийлик шартномаси қиймати йилига 2,5 миллион исроил шекелини, яъни тахминан 850–860 минг АҚШ долларини ташкил этади. Ушбу келишув сўнгги йилларда клуб тарихидаги энг йирик тижорат шартномаларидан бири сифатида баҳоланмоқда. Келишувга мувофиқ, Sea Breeze логотипи жамоа футболчилари формасининг олд қисмига жойлаштирилган.

«Маккаби Нетания» раҳбарияти мазкур ҳамкорлик клубнинг халқаро алоқаларини кенгайтириш ва узоқ муддатли ривожланиш стратегиясининг муҳим қисми эканини таъкидлаган.

Аввалроқ Эмин Агаларов интервьюларидан бирида Бокудаги Sea Breeze курорт мажмуасида сотилган 600 та квартиранинг 400 тасини Исроил фуқаролари харид қилганини айтган. Унинг сўзларига кўра, бу лойиҳа билан ҳамкорлик қилувчи компаниялардан бири Исроил компанияси бўлгани сабабли исроиллик харидорлар улуши юқори бўлган.

Эслатиб ўтамиз, Эмин Агаларовга қарашли Agalarov Development компанияси Ўзбекистонда ҳам йирик инвестиция лойиҳасини амалга оширмоқда. Компания Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги Чорвоқ сув омбори соҳилида Sea Breeze Uzbekistan умуммавсумий курорт мажмуасини барпо этмоқда. Лойиҳа доирасида меҳмонхоналар, виллалар, турар жойлар ва туристик инфратузилма қурилиши режалаштирилган.  

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг