Шавкат Мирзиёев Қозоғистонга жўнаб кетди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг таклифига биноан Туркий давлатлар ташкилотининг норасмий саммитида иштирок этиш учун ушбу мамлакатга жўнаб кетди.
«Сунъий интеллект ва рақамли ривожланиш» мавзусида ўтказиладиган йиғилиш кун тартибидан савдо-иқтисодиёт, инвестиция, транспорт-коммуникация ва экология соҳаларида минтақавий ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари ўрин олган.
Етакчилар рақамли инфратузилмани ривожлантириш, инновацион технологияларни жорий этиш ҳамда сунъий интеллектни амалда қўллашга алоҳида эътибор қаратадилар.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter