Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Собиқ президент порахўрлик сабаб беш йилга қамалди

Собиқ президент порахўрлик сабаб беш йилга қамалди

Фото: Daniel Tapia / Reuters

Эквадор Миллий суди собиқ президент Ленин Моренони Хитойнинг Sinohydro компаниясидан пора олгани учун беш йилга озодликдан маҳрум қилди.

AP агентлиги хабар беришича, бу Эквадор тарихида коррупция ва молиявий жиноятларда расман айбланган учинчи собиқ президент саналади.

​Суд Морено пора эвазига Хитойнинг Sinohydro компаниясининг Coca Codo Sinclair гидроэлектр тўғони қурилишида иштирок этишини таъминлаганини аниқлади. Жиноят 2007 ва 2013 йиллар оралиғида, у Рафаэл Корреа даврида вице-президент бўлиб ишлаган пайтда содир бўлган.

​Суд шунингдек, ушбу жиноятга шерикликда айбдор деб топилган яна 19 кишини, жумладан, гидроэлектр тўғонининг собиқ менеджерларини, шунингдек, Моренонинг рафиқаси, қизи, икки укаси ва куёвини ҳам айбдор деб топди. Хотин ва қизнинг ҳар бири 30 ойлик қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

Барча шериклар пора сифатида олган суммаларининг уч бараварини давлатга қайтаришга мажбурдирлар. Суд шунингдек, Ленин Моренонинг аллақачон 73 ёшда эканлиги, жиддий ногиронлиги борлиги ва ногиронлар аравачасидан фойдаланишини ҳам ҳисобга олди. Собиқ президент жазосини уй қамоғида ўтайди. Унинг адвокатлари ҳукм устидан апелляция бериш ниятида.

​Собиқ президентлар Жамил Мауад ва Рафаэл Корреа илгари коррупция учун узоқ муддатли қамоқ жазосига ҳукм қилинган эдилар. Иккаласи ҳам Эквадордан ташқарида ва сиртдан ҳукм қилинган. Уюшган жиноятчилик гуруҳида иштирок этганликда айбдор деб топилган яна бир собиқ президент Абдаллаҳ Букарамга нисбатан тез орада ҳукм чиқарилиши кутилмоқда. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг