Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Наманганда тадбиркорнинг газдан 341 млн сўмлик қарзи бекор қилинди

Наманганда тадбиркорнинг газдан 341 млн сўмлик қарзи бекор қилинди

Фото: Xabar.uz

Рақобат қўмитасига Наманган шаҳрида фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектидан мурожаат келиб тушган. Унда тадбиркор «Hududgazta’minot» АЖ ҳамда унинг «Hududgaz Namangan» филиали томонидан қарийб 341 млн сўм миқдорида асоссиз қарздорлик ҳисобланганини билдирган.

Мурожаатда тадбиркор мазкур ҳолатни қонунчилик доирасида кўриб чиқиш ва ноқонуний ҳисобланган қарздорликка ҳуқуқий баҳо беришни сўраган.

Қўмита томонидан ўтказилган ўрганиш ишлари давомида тадбиркорлик субъектига нисбатан ҳисобланган қарздорлик асосли эмаслиги тасдиқланган.

Маълум қилинишича, текширув жараёнида газ таъминоти билан боғлиқ ҳисоб-китоблар, электрон тизим маълумотлари ҳамда қарздорликни шакллантириш асослари таҳлил қилинган.

Ўрганишлар якунига кўра, тадбиркор зиммасига юкланган қарийб 341 млн сўмлик қарздорлик асоссиз экани маълум бўлган. Шундан сўнг «Hududgazta’minot» АЖнинг махсус электрон дастурида мазкур қарздорликни ҳисобдан чиқариш таъминланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг