Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкент давлат транспорт университетига ректор тайинланди

Тошкент давлат транспорт университетига ректор тайинланди

Фото: Edu.uz

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан Абдулазиз Абдуллаевич Ғуломов Тошкент давлат транспорт университети ректори этиб тайинланди

Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги хабар берди. 

Абдулазиз Ғуломов тайинловга қадар Тошкент давлат транспорт университетининг ўқув ишлари бўйича проректори сифатида фаолият юритган.

1982 йил 14 ноябрда Тошкент шаҳрида туғилган. Миллати – ўзбек. Олий маълумотли, 2006 йили Тошкент темир йўл муҳандислари институтини тугатган. 2011 йилда Петербург давлат транспорт университетида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган. Транспорт иқтисодиёти мутахассислигига эга. Иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг