Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Трамп Хитой маҳсулотларига 100 фоизлик бож жорий қилмоқчи

Трамп Хитой маҳсулотларига 100 фоизлик бож жорий қилмоқчи

АҚШ президенти Дональд Трамп 1 ноябрдан бошлаб Хитойдан импорт қилинадиган барча товарларга қўшимча 100 фоизлик бож тўлови жорий этилишини маълум қилди.

CNN нашрининг ёзишича, умумий бож миқдори 130 фоизгача етиши мумкин.

«АҚШ Хитойга нисбатан 100 фоизлик бож тўловини амалга оширади, бу амалдаги тарифларга қўшимча бўлади», – деб ёзди Трамп ўзининг Truth ижтимоий тармоғида.

Шунингдек, у АҚШ стратегик аҳамиятга эга дастурий таъминот экспорти бўйича янги назорат чоралари ҳам кўришини қўшимча қилди, аммо тафсилотларни очиқламади.

Бу баёнот Хитойнинг ўз навбатида камёб металллар экспортига чекловлар жорий этганидан кейин эълон қилинди. Мазкур металллар Америка ишлаб чиқариш саноати учун жуда муҳим ҳисобланади.

Трамп ҳали апрель ойидаёқ дунёнинг 180 га яқин давлати билан янги савдо урушини бошлаб, импорт товарларига божларни оширишини эълон қилган эди.

Айниқса Хитой маҳсулотларига нисбатан тарифлар кескин оширилди. Жавоб сифатида Пекин ҳам Америка товарларига божларни кўтарди. Савдо уруши авж олган даврда АҚШ божлари 145 фоиз, Хитойники эса 125 фоизгача етган. Кейинчалик икки давлат бож миқдорини пасайтирган – АҚШ 30 фоизгача, Хитой эса 10 фоизгача.

Энди Трампнинг янги қароридан сўнг икки давлат ўртасидаги иқтисодий зиддиятлар яна кучайиши эҳтимол қилинмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг