Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Уйингиз қанча туради? Жавобни my.gov.uz дан топинг

Уйингиз қанча туради? Жавобни my.gov.uz дан топинг

Тошкент шаҳрида уй-жойларни бозор нархига яқинлаштириб баҳолаш бўйича тажриба лойиҳаси амалга оширилди. Энди пойтахт аҳолиси ўз уйи қандай қийматда баҳоланганини my.gov.uz орқали онлайн текшириши мумкин.

Бунинг учун фуқаролар my.gov.uz портали ёки MyGov мобил иловасига кириб, «Кўчмас мулкни оммавий баҳолаш натижаларини кўриш ва қайта кўриб чиқишга ариза бериш» хизматини танлаши лозим. Шундан сўнг ўз мулки бўйича белгиланган баҳолаш натижаси билан танишиш мумкин. Агар фуқаро уй-жойининг баҳоланган қиймати нотўғри белгиланган, ошириб ёки камайтириб ҳисобланган деб ҳисобласа, my.gov.uz орқали баҳолаш натижасини қайта кўриб чиқиш бўйича онлайн ариза ҳам юбориши мумкин.

Айни пайтда оммавий баҳолаш натижасида айрим кўчмас мулк объектларининг қиймати 7–15 бараварга ошгани ҳақида саволлар пайдо бўлмоқда. Хўш, бу солиқлар ҳам шунчага ошади деганими?

Кўчмас мулкни оммавий баҳолаш миллий маркази директор ўринбосари Феруз Султоновнинг таъкидлашича, оммавий баҳолаш натижасида аниқланган қийматни солиқ ставкаси ёки солиқ суммаси билан тенглаштириш тўғри эмас. Амалдаги қонунчиликка кўра, турар жойлар учун мол-мулк солиғи базаси кадастр қиймати ҳисобланади. Шу сабабли оммавий баҳолаш натижасида аниқланган янги қийматнинг ўзи бугунги кунда солиқ суммасига автоматик равишда таъсир қилмайди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг