PISA 2025: Ўзбекистон ўқувчилари табиий фанлар бўйича 91 давлат орасида 48-ўринни эгаллади
Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти томонидан PISA 2025 халқаро баҳолаш дастури натижалари эълон қилинди. Ўзбекистон ушбу тадқиқотда иккинчи марта иштирок этди. Тадқиқотда мамлакатдаги 233 та мактабдан 8 минг 652 нафар 15 ёшли ўқувчилар қатнашди.
Ўзбекистон табиий фанлар бўйича 438 балл тўплаб, 91 та давлат ва таълим тизими орасида 48-ўринни эгаллади. PISA 2022 тадқиқотида мамлакатнинг натижаси 355 балл ва 80-ўринни ташкил этган эди.
Шу тариқа, уч йил ичида Ўзбекистоннинг табиий фанлар бўйича натижаси 83 баллга ошди, рейтингдаги ўрни эса 32 поғонага юқорилади.
«Рақамли дунёда ўрганиш» йўналишида Ўзбекистон 402,4 балл билан 72-ўринни қайд этди.
Математика ва ўқиш саводхонлиги бўйича натижалар юзасидан қўшимча таҳлиллар олиб борилмоқда.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter