Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Кутиб олинг, сунъий интеллектнинг янги авлоди — GPT-6 Astra

Кутиб олинг, сунъий интеллектнинг янги авлоди — GPT-6 Astra

OpenAI GPT-6 Astra сунъий интеллект моделини тақдим этди. Компания уни энг ақлли ва мослашувчан моделларидан бири сифатида баҳоламоқда. Янги модел компютердан фойдаланиш, браузерда ишлаш, дастурлаш, илмий тадқиқот, киберхавфсизлик ва мураккаб профессионал вазифаларни бажаришга мослаштирилган.

OpenAI маълумотларига кўра, Astra ARC-AGI-3 тестида 99,9 фоиз, FrontierMath Tier 4да 98 фоиз, ExploitBenchда эса 100 фоиз натижа кўрсатган. Модел компютерда мустақил равишда турли вазифаларни бажариши, маълумот излаши, ҳужжатлар билан ишлаши ва дастур кодини ёзиши мумкин. Киберхавфсизлик йўналишида ҳам Astra айрим янги заифликларни аниқлаган. OpenAI уларни тегишли мутахассисларга масъулиятли тарзда ошкор қилганини маълум қилди.

Ҳозирда модел чекланган ташкилотларга тақдим этилмоқда. Яқин кунларда GPT-6 Astra дан ChatGPT Plus, Pro, Business ва Enterprise фойдаланувчилари, шунингдек, API ва булут платформалари орқали кенгроқ фойдаланиши кутилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг