Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Венгрияда энергетика инқирози юзага келиши мумкин

Венгрияда энергетика инқирози юзага келиши мумкин

Венгрия Бош вазири Петер Мадьяр мамлакат ягона атом электр станцияси – «Пакш» АЭСнинг тўлиқ тўхтаб қолиши мумкинлиги сабабли энергетика инқирози юзага келиши хавфи ҳақида огоҳлантирди.

Сабаб – Дунай дарёсида сув сатҳи рекорд даражада пасайгани. Бу реакторларни совутишни қийинлаштирган ва станция энергия блоклари босқичма-босқич тўхтатилмоқда.

Агар АЭС тўлиқ тўхтаса, Венгрия қарийб 2 минг мегаватт электр ишлаб чиқариш қувватини йўқотади.

Ҳозирча мамлакатда электр таъминоти импорт ҳисобига барқарор сақланмоқда. Шу билан бирга, ҳукумат саноат корхоналари ва давлат идоралари учун электр истеъмолини чеклашни режалаштирмоқда. Беморхоналар, ижтимоий муассасалар ва муҳим инфратузилма объектларига эса чекловлар татбиқ этилмайди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг