Ветеринария қўмитаси собиқ раиси ҳокимликка тайинланди
Оҳангарон туманига янги ҳоким тайинланди.
Халқ депутатлари Оҳангарон туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.
Сессияда Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича галдаги муҳим вазифалар юзасидан маъруза қилди.
Сессияда ташкилий масала кўрилди.
Туман ҳокими лавозимида ишлаб келган Мадиримов Дониёр Маматсалиевич вазифасидан озод қилинди.
Зойир Мирзаев Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси раиси лавозимида ишлаб келган Баҳромжон Тураевич Норқобилов номзодини Оҳангарон тумани ҳокими лавозимига тавсия қилди.
Халқ депутатлари Оҳангарон тумани Кенгаши Баҳромжон Норқобиловни туман ҳокими этиб тасдиқлади.
Аввалроқ Ховос туманига янги ҳоким тайинланганди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter