Учта ҳудудда ҳоким ўзгарди
Бугун Гулистон шаҳри ҳамда Ғиждувон ва Бўка туманларида Халқ депутатлари шаҳар (туманлар) кенгашининг навбатдан ташқари сессияси ўтказилди.
Таҳлилий-танқидий руҳда ўтган сессия ишларида вилоят ҳокимлари иштирок этган.
Йиғилишда вилоят мутасаддилари ҳудудларда йўл қўйилаётган қатор камчиликлар, хусусан, камбағалликни қисқартириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, янги инвестицион лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш каби масалаларда шаҳар (туманлар) биринчи раҳбарларининг ҳаракатлари етарли бўлмагани танқид қилинди.
Учала ҳудудда ҳам чақирилган сессияда ташкилий масала кўрилди.
Унга кўра:
- Гулистон шаҳар ҳокими лавозимида ишлаб келган Ходжиманов Жамолиддин Хусниддинович эгаллаб турган лавозимидан озод этилди ва ўрнига шу кунга қадар Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият олиб борган Ўктамжонов Фаррух Ўктамжонович номзоди тасдиқланди.
- Ғиждувон тумани ҳокими Ашуров Шерзод Рахимович лавозимидан озод этилди ва шу кунга қадар «Ғиждувон» эркин иқтисодий зонаси дирекцияси директори вазифасида ишлаб келаётган Умаров Фарҳод Бақоевич номзодини туман ҳокими лавозимига тасдиқланди.
- Бўка тумани ҳокими лавозимида ишлаб келган Бегматов Бахтиёр Пахриддинович лавозимидан озод этилди ва айни пайтда Паркент тумани ҳокими вазифасида ишлаб келган Исоқулов Сардор Дадажонович номзоди ушбу лавозимга тасдиқланди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter