Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қурилиш учун ажратилган майдонлар комплекс текширувдан ўтказилади

Қурилиш учун ажратилган майдонлар комплекс текширувдан ўтказилади

Фото: Xabar.uz

«Тошкент шаҳрида экологик вазиятни яхшилаш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент фармонига кўра, махсус комиссия Тошкент шаҳрида қурилиш учун ажратилган 500 м2 ва ундан ортиқ майдонларда қуйидаги талаблар асосида комплекс текширувни амалга оширади:

  • умумий майдонининг 25 фоизи кўкаламзорлаштирилгани;
  • сув пуркагичлар ўрнатилгани;
  • кириш-чиқиш йўлакларида автотранспортлар ғилдиракларини ювиш ҳовузларининг барпо этилгани.
  • қурилиш материаллари ва маиший чиқиндиларни ташишда транспортларнинг брезент ёки ПВХ қопламали материаллардан тайёрланган тент билан ёпилган тарзда ҳаракатланиши.

Шунингдек, майдони 1 000 квадрат метрдан кўп бўлган қурилиш участкаларида фон мониторинг станцияларини ўрнатиш ва уни Экология қўмитасига интеграция қилиш қурилишни давом эттиришнинг энг асосий шарти этиб белгиланади.

Шахслар ўзлари эгалик қилиб турган ер майдони ҳудудидаги дов-дарахтларни суғориш мақсадида ичимлик сувидан фойдаланиш вақтига қўйилган чеклов (соат 00:00 дан бошлаб, 05-00 гача) баҳор ва ёз фаслларида бекор қилинади. Бунда:

  • ичимлик сувидан бошқа мақсадларда фойдаланиш бўйича чеклов ўз кучида қолади;
  • кўп квартирали уйларга суғориш учун сув резервуарларини ўрнатиш чоралари кўрилади.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг