Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Дарахтларни ичимлик сувида суғоришга қўйилган чеклов баҳор ва ёз ойларида бекор қилинади

Дарахтларни ичимлик сувида суғоришга қўйилган чеклов баҳор ва ёз ойларида бекор қилинади

Жисмоний ва юридик шахслар ўзлари эгалик қилиб турган ер майдони ҳудудидаги дов-дарахтларни суғориш мақсадида ичимлик сувидан фойдаланиш вақтига қўйилган чеклов (соат 00:00 дан бошлаб, 05-00 гача) баҳор ва ёз фаслларида бекор қилинади.

Бунда ичимлик сувидан бошқа мақсадларда фойдаланиш бўйича чеклов ўз кучида қолади. Кўп квартирали уйларга эса суғориш учун сув резервуарларини ўрнатиш чоралари кўрилади.

Президент имзолаган фармонга мувофиқ, шунингдек майдони 1 000 квадрат метрдан кўп бўлган қурилиш участкаларида фон мониторинг станцияларини ўрнатиш ва уни Экология қўмитасига интеграция қилиш қурилишни давом эттиришнинг энг асосий шарти этиб белгиланади.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан эса ёз-куз мавсумида асосий йўл четларида мавжуд бўлган дарахт ва буталарни куннинг биринчи ярмида ҳамда ҳафтада камида 3 марта ювиш ишлари ва тегишли хулосага асосан биотехник тадбирлар амалга оширилади.

Шу билан бирга, Тошкент шаҳри ҳудудида атмосфера ҳавосининг сифатига ижобий таъсир кўрсатадиган микроиқлим барқарорлигини таъминлаш мақсадида пойтахт ҳокимлиги:

  • Сув хўжалиги вазирлиги ва «Ўзсувтаъминот» АЖ билан биргаликда уч ой муддатда пойтахтнинг 4 та йўналишида (шарқ, ғарб, шимол ва жануб қисмларида) камида 3 тадан сунъий кўл ва сув ҳавзаларини ташкил этади;
  • Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги билан биргаликда икки ҳафта муддатда Умуммиллий экологик муаммоларни бартараф этиш давлат мақсадли жамғармаси маблағлари ҳисобидан Тошкент шаҳри ҳудудидаги фавворалар сонини камида 2 бараварга кўпайтириш бўйича алоҳида дастур тайёрлаб, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритади.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг