Пойтахтда автомашиналар ҳаракати давлат рақамига қараб айрим кунларда чекланиши мумкин
Тошкент шаҳрида экологик вазиятни яхшилаш юзасидан кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича махсус комиссия тузилди.
Президент Шавкат Мирзиёевнинг тегишли фармони билан тузилган Махсус комиссияга қатор ваколатлар берилмоқда.
Махсус комиссия табиий чангланиш кучайган пайтда саноат корхоналари, транспорт, иссиқлик таъминоти ва бошқа соҳаларда чекловларни жорий қилади ва транспорт воситалари ҳаракатини чеклаши мумкин, жумладан:
- Тошкент шаҳрида юкташиш автотранспорт воситалари ҳаракатини вақтинча чеклаш амалиётини йўлга қўйиш;
- автотранспорт воситаларининг, шу жумладан давлат рақамига мос равишда тоқ ва жуфт саналарда ҳаракатланишни чеклаш амалиётини жорий қилиш (электромобиллар бундан мустасно);
- ҳаракатланиши вақтинчалик чекланадиган автотранспорт воситалари турлари, кўчалар ва бошқа ҳудудларни белгилаш;
Шунингдек:
- атмосфера ҳавоси сифатига салбий таъсир қилувчи моддалар ёққан иссиқхоналар ва бошқа объектлар фаолиятини вақтинча ёки тўлиқ тўхтатиш;
- Тошкент шаҳридан бошқа ҳудудларга кўчирилиши мажбурий бўлган саноат корхоналари ва саноат зоналарини белгилаш;
- саноат корхоналари учун ташланмаларнинг рухсат этилган миқдорини белгилаш ва ушбу талабни бузган саноат корхоналари фаолиятини тўхтатиш бўйича белгиланган тартибда чора кўриш;
- қурилиш ишларини амалга оширишга чеклов ва уларга талаблар жорий қилиш, шу жумладан қурилиш вақтида чангни бартараф этувчи ускуналарни ўрнатиш ва бошқа талаблар;
- давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари фаолиятини экологик талабларнинг амалга оширилишини таъминлаш мақсадида мувофиқлаштириш;
- оқар сув (дарё, канал, ариқ) объектларида сув объектлари қирғоқ муҳофаза минтақа зоналарида қурилишни тақиқлаш ва экологик вазиятни яхшилаш билан боғлиқ бошқа ваколатлар.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter