Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Хитойлик фазогирлар Ерга қайтмасликлари ҳам мумкин

Хитойлик фазогирлар Ерга қайтмасликлари ҳам мумкин

«Шэнчжоу-21» экипажи аъзолари — Чжан Лу, У Фэй ва Чжан Хунчжан

Хитойлик астронавтлар фазовий станцияда қолиб кетишди. Ҳамкасблари билан ўрин алмашишга борган фазогирлар, носозлик туфайли, уларга ўзлари қайтадиган кемани беришга мажбур бўлишди, деб ёзмоқда Weibo.

«Тянгун» фазовий станциясида ушланиб қолганлар — «Шэнчжоу-21» экипажининг уч фазогири: Чжан Лу, У Фэй ва Чжан Хунчжан, улар 31 октябрдан буён станцияда. Улар амалдаги «Шэнчжоу-20» экипажи билан ўрин алмашишлари керак эди.

Режага кўра, астронавтларнинг биринчи гуруҳи Ерга 5 ноябрда қайтиши керак эди, аммо «Шэнчжоу-20» парвози сўнгги дақиқаларда тўхтади.

Фазовий чиқинди келиб урилиши оқибатида уларнинг кемасида дарз пайдо бўлди. Шундан сўнг «Шэнчжоу-20» экипажи «Шэнчжоу-21» учун мўлжалланган капсулада 14 ноябрда Ерга қайтди.

Энди «Шэнчжоу-21» экипажи Ерга мустақил қайта олмайди. Хитой шу сабабли 2026 йил баҳорида учирилиши мўлжалланган «Шэнчжоу-22» капсуласига эртароқ, хусусан, шу йил ноябри охирларида старт бермоқчи.

Агарда станцияда яна бир фавқулодда ҳодиса юз берса, хитойлик фазогирлар Ерга умуман қайта олмасликлари мумкин. Уларда биргина имконият бор.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг