Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Хитой илм-фан энг яхши ривожланган давлатга айланди

Хитой илм-фан энг яхши ривожланган давлатга айланди

Фото: Telestis Scaevinius

Хитой шаҳарлари биринчи марта дунёнинг энг йирик илмий-тадқиқот марказлари ўнталигидаги ўринларнинг ярмидан кўпини эгаллади. Бу ҳақда Nature Index (дунёга машҳур Springer-Nature Publishing Grouр шўъбаси) хабар берди.

Пекин 2016 йилдан буён ушбу рейтингда етакчилик қилмоқда, иккинчи ўринни эса Шанхай эгаллади.

Пекиннинг илмий тадқиқотлар ҳажми асосий кўрсаткичи — «ҳисса улуши» 2023 йилдан 2024 йилгача 9 фоиздан кўпроққа, Шанхайники деярли 20 фоизга ошди. Худди шу даврда АҚШдаги барча шаҳарларнинг дунёнинг биринчи ўнталигидаги улуши камайди.

Бешта илмий йўналиш бўйича алоҳида таҳлил кўрсатишича, Хитой шаҳарлари кимё, физика, Ер ва атроф-муҳит фанлари бўйича етакчиликни сақлаб турибди. Кимё бўйича улар биринчи марта ўнта юқори ўринни эгаллади, қолган иккита соҳада эса олтита ўрин Хитой шаҳарларига тегишли. Пекин ҳар уч йўналишда дунёда биринчи ўринда. Америка ва Европа шаҳарлари биология ва тиббиёт йўналишларида етакчиликни (топ-10) сақлаб турибди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг